Ҳа, тушунчамиз доимо тараққий этишда. Бу муваққат дунё абадий саодатни қозониш учун бир тижоратгоҳ эканини "Рисолаи Нур" бизга дарс бермоқда. Биз ҳам барча ҳақиқий илмларнинг маъдани, асоси, нури ва руҳи бўлган иймон илмини таҳсил ва иқтисоб этмоқ учун ва муқаддас даъвоимизда муваффақ ва қудсий мужодаламизда музаффар бўлмоқ учун озга қаноат этмаймиз. Доимо ривожланиш, доимо тараққий этиш учун "Нур Рисолалари"га интиламиз ва интилтирамиз.
1947
Кўния Нур талабалари номидан ЗУБАЙР ГУНДУЗАЛП
Бу коинот самосининг ботмас, маънавий қуёши Қуръоии Карийм бу мавжудот китоби кабирининг ояти таквиниясини ўқиттириш, моҳиятини кўрсатиш учун шуълалар ҳукмидаги нурларини атрофга таратмоқда. Башарнинг ақлини ёритиш ила сироти мустақиймни кўрсатмоқда. Башарият оламининг ҳар фарди хилқатидаги мақсадлари ва фитратидаги орзулари ва истиқоматидаги ғояларини ҳидоят қуёшининг нури ила кўради ва билади. У ҳидоят нурининг тажаллийсига мазҳар бўлганлар, қалб қобилияти нисбатида, унга ойинадорлик қилиб, яқинлик касб этади. Ашё ва ҳаётнинг моҳияти у нур ила тазоҳур этиб, фақат у нур ила кўринади, англашилади ва билинади.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى