Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 251
(1-281)

Аввало, шуни хотирлашимиз лозимки, ’Рисолаи Нур" бошқа китобларни эмас, фақатгина Қуръони Каримни устод ўлароқ таниши ва Унга хизмат этиши эътиборидан мақбулияти ҳақида бизнинг бу мавзуда сўз айтишимизга ҳожат қолдирмайди. Биз фақатгина илм арбобларининг назарида "Рисолаи Нур^нинг қийматини билдирмоқ учун деймизки, ’Рисолаи Нур" ҳозирга қадар масалаларни ғоят қулай бир шаклда, энг содда авом табақасидан, то энг юксак хослар табақасига қадар, ҳар ким истеъдодига кўра англай оладиган бир тарзда, шубҳасиз, том ишонтирувчи бир шаклда изоҳ ва исбот этишидир. Бу хусусият ҳанузгача ҳеч бир олимнинг асарида йўқдир.

Иккинчиси: Жами Нур асарлари Қуръони Кариймнинг бир қисм оятларининг тафсири бўлиб, унинг маънавий жилвалари эканини ҳар хусусда кўрсатишидир.

Учинчиси: Инсонларнинг энг теран эҳтиёжларига қатьий далил ва бурҳонлар-ла илмий моҳиятда жавоб беришидир. Масалан, Аллоҳнинг борлиги. охират ва бошқа иймон рукнларини бир зарранинг лисони ҳол ва қол суратининг таржимонлигини қилиб исбот этишидир.

Аудио мавжуд эмас