Шу қадар бебаҳо, шу қадар қимматдор бир куллиётни бир он аввал ўқимоқ ва улардан ҳар куни иймоний ва исломий озуқаларингизни олмоқ учун бутун ҳиммат ва борлигингиз-ла ҳаракат қилишингизга аминман, шундай бўлишингизни таманни этаман. Зеро, ёшлик кетмоқда. Умр ўтмоқда. Замонлар ортга қайтмайди.
Ҳа, биз на муаллимларимиздан бир мадад ва на падар ва волидаларимиздан бир ташвиқ кутмаётирмиз. Ва кутмаймиз ҳам. Биз фақат Аллоҳнинг инояти ила ўзимиз ўзимизни етиштйрмоқ зарурати ва саботидамиз. Иншааллоҳ, иймон ва исломият маротибининг чўққисига эришгунимизга қадар давомли ва садоқат ила ҳаракат қилиб мутлақо юксалажакмиз. Қалбимизни Нури Қуръон-ла, бошимизни илми иймон-ла ойдинлатажакмиз. Қалб ва ақлимизни ҳаракатлантиражакмиз. Аллоҳнинг хос ва холис, аммо мужоҳид бир қули, Расулуллоҳнинг ихлосли, фидокор ва жанговор бир уммати бўлмоқ йўлида "Нур Рисолалари" ила юраверамиз ва ривожланаверамиз.
"Рисолаи Нур"дан эскирмас ёзув ўрганиш масаласига келсак, Қуръон хатти-ла ёзилган "Нур Рисолалари"ни ёзмоқдаги ютуқларимиз жуда улкандир. Эскирмас ёзувни қисқа бир вақтда ўрганмоқдамиз. Ҳам ёзар эканмиз, катта маълумотни йўлга киритмоқдамиз. Ҳам "Рисолаи Нур"ни қисм-қисм кўпайтириш билан иймонга ва Қуръонга хизмат этилгани учун ўта буюк маънавий ютуқларни қўлга киритмоқдамиз.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى