Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 250
(1-281)

Азалий Қуёшнинг маънавий ҳидоят нурларини тамсил этган Қуръони Карийм ақл ва қалб кўзи билан ҳақ ва ҳақиқатни кўришни таъмин этади. Унинг нуридан узоқда қолганлар зулматда қоладилар. Зеро, ҳар нарса нур ила кўринади, англашилади ва билинади. Мана шу ҳақиқатнинг маънавий ва сармадий қуёши бўлмиш Қуръони Кариймнинг нур тажаллийсига бу асримизда Нур исми билан мусаммо бўлган "Рисолаи Нур"нинг шахси маънавийси мазҳар бўлди. У Нурларни - зулматдан айрилишни истамаган кўршапалактабиатлар, ғафлат уйқуси-ла, кундузини кечага айлантирган сафоҳатпараст, ақли кўзига инган, зулматда қолиб, кўзи кўр бўлганларга ва йўлини топа олмай ҳайрон қолганларга улкан ёритгичдек нурларини иймон ҳақиқатларига қаратиб, сироти мустақиймни ҳали буткул кўр бўлмаганларга кўрсатмоқда. Нур тўқмоғини аҳли куфр ва мункирларнинг бошига уриб:

"Ё ақлингни бошингдан чиқариб от, ҳайвон бўл. Ёхуд ақлингни йиғ, инсон бўл", демоқда. Илм нур бўлгани учун "Рисолаи Нур"нинг илмга бўлган энг теран вуқуфиятини кўрсатадиган бир икки далилга қисқача ишорат этамиз:

Аудио мавжуд эмас