Энг машҳур Ислом файласуфларидан Ибн Сино, Форобий, Ибн Рушд бу масалаларда бутун мавжудотни далил қилиб кўрсатганлари ҳолда, "Рисолаи Нур" у ҳақиқатларни бир зарра ва ёки бир уруғ лисони ила исбот этади. Агар "Рисолаи Нур"нинг илмий қудратини ҳозир уларга кўрсатиш мумкин бўлса эди, улар дарҳол тиз чўкиб "Рисолаи Нур"дан дарс олган бўлар эдилар.
Тўртинчиси: "Рисолаи Нур" инсон йилларча шуғулланиб қўлга кирита олмаган маълумотларни лўнда хулосалар шаклида қисқа бир вақтда таъмин этишидир.
Бешинчиси: "Рисолаи Нур" илмнинг асос ғояси бўлган Ризои Илоҳийга эришишга сабаб бўлиши ва дунё манфаатига илмни ҳеч бир жиҳат-ла қурол этмасдан, бутун маънолари ила ршсониятга хизмат каби энг улвий вазифани тамсил этишидир.
Олтинчиси: ’Рисолаи Нур" кучли ва қудсий ва иймоний бир тафаккур самараси бўлиб, бутун мавжудотнинг лисони ҳол ва қол суратида таржимонлигини қилади. Айни замонда иймон ҳақиқатларини илмал-яқийн ва айнал-яқийн ва ҳаққал-яқийн даражасида инкишоф эттиради.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى