Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 247
(1-281)

Ҳам, ёзиб ўрганилган билим хотирада янада мустаҳкам жойлашмоқда. Шунинг учун ҳозирга қадар мингларча ёшлар "Рисолаи Нур"ни ёзиб Қуръон хатини ўргандилар ва ўрганмоқдалар.

Қийматли қардошларим!

"Рисолаи Нур"нинг кўпгина фазилат ва хусусиятларидан яна бир нечасини сизларга нақл этаман: "Рисолаи Нур"даги хориқулода илмий қувват тақлидий иймонни таҳқиқий иймонга айлантиради, инсонни салобатли ва қувватли бир мусулмон, илмига амал қиладиган бир мўмини комил бўлишига тўғри олиб боради. Манҳус, тубан завқлардан нафрат эттириб, воз кечиради. Энг улвий ва энг тоза, абадий ва сармадий завқ ва роҳатлар берувчи ҳаракатларга ундайди. Инсонга ҳаётни севдиради, бадбинликдан қутқариб, иймонли бир некбинлик беради. Дангаса ва танбалларни ҳаракатчан қилади, инсоннинг ич оламида руҳий бир жавалон ҳукм сура бошлайди. Ўрта ҳол эмас, энг илғор ва энг юксак бир инсон бўлиш ҳавасини уйғотади. Ғурур ва кибр каби ёмон ахлоқларни йўқотади. Инсонни тавозуъ, маҳвият ва виқор каби фазилатлар ила қийматлантиради. Рақиб тарафларни яраштиради. Ёмонликка ёмонлик билан эмас, яхшилик билан муқобала этиш дарсини беради.

Аудио мавжуд эмас