"Рисолаи Нур" жомеъ ҳақиқатлар ва важиз сўзлар хазинасидир, бир жумлада бир саҳифалик, бир саҳифада ўн саҳифалик, бир рисолада бир китоблик маънолар ифодасини топган ва жомеъ улкалим хусусиятига молик бўлган бир шоҳасардир.
Шунинг учун дарслари жуда таъсирлидир ва ғоят нофиздир. Мутахассис зотларнинг хулосасидан маълумдирки, иймоний масалаларда ортиқча тафсилот дарснинг таъсирини ва тушунилишини қийинлаштириш мумкин. Ундай дарслар қаноаткорлик ва татминкорлик жиҳатидан ҳар тарафлама фойдали бир натижа бермайди. Бу ҳақиқатга биноан, билҳосса, иймоний ҳақиқатларнинг қисқа-лўнда ўлароқ дарс берилиши янада таъсирли ва янада унумли ва янада тушунарли бўлади ва бўлмоқдадир. Бу дастурга истинодан, "Рисолаи Нур" тафсилотга ва тафарруотга берилмаган, Зеҳнни тафарруот билан тарқатмаслик услубини асос тутгандир.
Иймон илмига муштоқ дўстларим!
Бадиуззамон Саид Нурсий "Ихлос рисоласи"нинг сўнггида бизларга жуда катта бир мужда беради. Бу қадар хориқо бир қулайликни башарга тақдим эта олиш асримизга қадар ҳеч бир муаллифда кўрилмаган деган қаноатдамиз.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى