Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 243
(1-281)

Ниҳоят дунёнинг ва олами Исломнинг фавқулода тақдирлаш ва ҳайратланишга мазҳар бўлди ва бўлмоқдадир.

Шунинг учун мунтазам ўқишда давом этинг. Ўзини такрор-такрор, шавқ ва завқ-ла ўқитган шоҳасар куллиётини ўқиган сарингиз англашингиз зиёдалашади. Англашнинг ёлғиз чораси - Нурлар-ла яккама-якка қолиб, зеҳний жаҳд сарф этиб, такрор-такрор ўқимоқ севгиси-ла собит бўлмоқдир.

Муҳтарам дўстларим!

"Рисолаи Нур"нинг услуби амсолсиз ва ҳеч бир услуб-ла қобили қиес бўлмаган жозибадор бир услубдир. Бадиуззамон Саид Нурсий бир муфассири Қуръон бўлишлик билан бирга, асримизнинг энг буюк адиби ва кучли бир болигидир. Аммо лафзини кўзкўз қиладиган ва тантанасига қиймат берадиган адиблардан эмасдир. Билъакс, асосан, маъноға аҳамият ва қиймат бериб, лафзнинг хотири учун маънони фидо қилмаган, либосни келиштириш учун вужуддан кесмаган бир муаллифдир. У ўзига хос ва ғоят муассир ва ғоят жозибадор бир услуби баёнга соҳибдир.

Шунинг учун "Нур Рисолалари"да Қуръон ва иймон ҳақиқатлари энг барроқ ва мукаммал, энг жозиб ва энг муассир бир тарзда изоҳ ва исбот этилгандир.


Аудио мавжуд эмас