Ҳирс ва қаноатнинг таъсироти зиҳаёт оламида ғоят кенг бир дастур билан рўй беради.
Жумладан, ризқга муҳтож дарахтларнинг фитрий қаноатлари ризқларини уларга йўллагани каби, ҳайвонларнинг ҳирс билан машаққат ва нуқсонийят ичида ризқга чопишлари ҳирснинг буюк зарарини ва қаноатнинг азим манфаатини кўрсатиб турибди.
Барча заиф болаларнинг лисони ҳол ила қаноат этишлари туфайли сут каби латиф бир озуқанинг уларга кугалмаган бир жойдан етказилиши ҳамда йиртқичларнинг ҳирс билан нуқсон ва мулаввас ризқларига ташланишлари ’даьвоимизни порлоқ бир суратда исбот этаб турибди.
Яна. Семиз балиқларнинг қаноаткорона вазияти уларнинг мукаммал ризқларига сабаб бўлади. Тулки ё маймун каби закий ҳайвонлар эса, ризқлари кетидан ҳирс билан изғишларига қарамац ўзларига кифоя этадиган даражада тополмасликларидан озғин ва заиф қоладилар.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى