• Учинчи далил: Инсонларнинг ҳаёти ижтимоиясининг мадори бўлган ёшлар ва ўсмирларнинг қаттиқ ғалаёнли ҳиссиётларини, ҳаддидан ошгувчи нафс ва ҳаволарини тажовузлардан, зулмлардан, харобатдан тўхтатадиган ва ҳаёти ижтимоиянинг гўзал жараёнини таъмин этадиган нарса -фақатгина Жаҳаннам тўғрисидаги фикрдир. Аксинча, агар Жаҳаннам қўрқўвси бўлмаса, "Алҳукму лилголиб" қоидасига кўра, у сархуш ўсмирлар ҳаво ва нафсларини деб ўзларини бечора заифларга ва ожизларга, бу дунёни эса, Жаҳаннамга чевирар эдилар. Ҳамда юксак мартабадаги инсонийликни ғоятда тубан бир ҳайвонийликка айлантирардилар.
• Тўртинчи далил: Навъи башарнинг ҳаёти дунёвиясида энг жамъиятли марказ ва энг асосли ҳалқа, дунёвий саодат учун бир Жаннат ва бир нажотгоҳ, бир мустаҳкам истеҳком - оила ҳаётидир. Ва ҳар кимнинг хонадони - кичик бир дунёсидир.
Бу уй ва бу оила ҳаёти самимий, жиддий ва вафодорона ҳурмат ҳамда ҳақиқий, шафқатли ва фидокорона марҳамат билангина тирикдир ва саодатлидир.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى