(Ушбу муқаддима Ҳашр ақидасининг жуда кўп руҳий фойдалари ва ҳаётий натижалари орасидан биргина натижаи жамъияни мухтасар шаклда ваён қилади ва ҳаёти инсонияга, хусусан, унинг ҳаёти ижтимоиясига қай даражада керакли ва зарурий эканини изҳор этади. Ва бу иймони ҳашрий ақидасининг жуда кўп ҳужжатларидан биргина ҳужжати куллиясини мухтасар шаклда кўрсатадиган ува у ақидаи ҳашрия қанчалик очиқравшан ва шубҳасиз эканини ифода эгадиган "Икки Нуқда"дан иборатдир.)
БИРИНЧИ НУҚТА. Охират ақидаси ҳаёти ижтимоиянинг ҳам, шахсияи инсониянинг ҳам уссуласоси ҳамда саодати ва камолотининг асосоти эканлигига юзлаб далиллар бордир. Ўшалардан бир миқёс тарзида фақат тўрттасига ишорат этамиз.
• Биринчиси: Навъи башарнинг деярли ярмисини ташкил этгувчи болалар ўзларига даҳшатли ва йиғлатадиган бўлиб кўринадиган ўлимларга ва вафотларга фақат Жаннат ўйи ёрдамидагина чидай оладилар ва ғоят заиф, нозик вужудларида бир маънавий қувват топа оладилар. Сал нарсага тезда йиглаб юбораверадиган ғоят бардошсиз руҳий мизожлари ул Жаннат хаёли ила бир умид топиб, масрурона яшай оладилар. Масалан, бола Жаннатни тафаккур қилган ҳоли ила: "Менинг укам ва ёки ўртоғим ўлди.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى