Ва шу биргина натижанинг ҳам юзлаб жиҳат ва фойдалари бўлиб, улардан тўрттаси бўлмиш мазкур тўрт далилга бошқа далиллар ҳам қиёсланса, англашиладики, ҳақиқати ҳашриянинг ҳақлиги ва воқеъ бўлиши инсониятнинг улвий ҳақиқати ва куллий ҳожати даражасида қатъийдир. Балки инсон меъдасидаги эҳтиёжнинг мавжудлиги таомларнинг борлигига далолат ва шаҳодатидан зиёд далолат ва шаҳодат этиб турибди. Ва ҳақлигини янада зиёта билдирмоқда. Агар навъи инсон бу ҳақиқати ҳашриянинг натижаларидан маҳрум бўлса, инсонийликнинг жуда муҳим, юксак ва ҳаётбахш моҳияти худди ўлимтик каби ва ҳаром ўлган ҳайвоннинг микроб босган сассиқ гўшти каби қийматсиз даражага тушажагини исбот этади.
Инсониятнинг идораси, ахлоқи ва ижтимоийяти ила ғоят алоқадор бўлган ижтимоиййун билан ахлоқиййуннинг қулоқлари чинласин! Келсинлар, қани бу бўшлиқни нима билан тўлдира оларкинлар ва бу оғир яраларни нима билан даoлай оларкинлар!
ИККИНЧИ НУҚТА. Бу "Нуқта" ҳақиқати ҳашриянинг ҳадсиз бурҳонларидан бошқа, аркони иймониядан келадиган шаҳодатларнинг хулосасидан туғилган бир бурҳонни ғоят мухтасар бир суратда баён қилади.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى