Кўрдимки, остидаги тупроқ суякларимнинг тупроғи билан мен яратилган тупроқ билан бир-бирига аралашиб кетган бир суратда оёқлар остида топталанаётганини кўрдим. У ҳам дармон эмас, балки дардимга дард қўшди.
Сўнгра мажбуран орқамга боқдим. Кўрдимки, асоссиз, фоний бўлган дунё ҳечлик дараларида ва йўқлик зулматларида юмалаб кетяпти. Дардимга малҳам излаган эдим, заҳар қўшди. У томонда ҳам хайр кўролмаганимдан энди олд тарафимга боқдим, назаримни олға ташладим. Кўрдимки, қабр эшиги айнан йўлим устида оғзи очиқ ҳолда менга боқаётир. Унинг орқасида абадият томон кетган катта кўча ва у кўчада кетаётган гуруҳлар узоқ-узоқлардан кўзга ташланяпти.
Бу олти томондан келаётган даҳшатларга қарши менга таянч нуқтаси ва мудофаа қуроли бўла оладиган кичик бир жузи ихтиёрийдан бошқа қўлимда ҳеч нарса йўқ. У ҳадсиз душманлар ва беҳисоб зарарли нарсаларга қарши биргина инсон қуроли бўлган у жузи ихтиёрий ҳам ноқис, ҳам қисқа, ҳам ожиз, ҳам ижодсиз бўлгани учун касбдан бошқа бир нарса қўлимдан келмайди.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى