На ўтмиш замонларга кета олади, то ундан менга келадиган қайғуларнинг олдини олса; ва на истиқболга кира олади, то ундан келадиган қўрқувларни тўссин. Ўтмиш ва келажакларга оид орзуларимга ва аламларимга фойдаси йўқлигини кўрдим.
Бу олти томондан келаётган даҳшат ва ваҳшат ва зулмат ва маъюсият ичра типирчилаб турган бир пайтимда, бирдан Қуръони Мўъжизул-Баённинг самода порлаган иймон нурлари мададимга етиб келди. У олти томонни шу қадар нурлантириб ёритдики, мен кўрган у ваҳшатлар, у зулматлар юз даража қуюқлашса ҳам, у нур уларга қарши кифоя ва етарли эди. Барча у даҳшатларни бирма-бир тасаллига ва у ваҳшатларни бирма-бир мунис ҳолга айлантирди. Шундайки:
Иймон у ваҳшатли ўтмиш замоннинг улкан мозор суратини йиртиб, мунис бир мажлиси мунаввар ва бир дўст-ёрлар жамланган ер эканини айнал-яқийн, ҳаққал-яқийн тарзда кўрсатди.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى