Холи тоғлар, бўш саҳролар Жаноби Ҳақнинг бандалари ила тўладир. Онгли бандаларидан ташқари, Унинг нури ила, Унинг номидан тошлари ҳам, дарахтлари ҳам биттадан мунис дўст ҳукмига ўтади. Ҳолатлари ила биз билан сўзлаша оладилар ва хурсанд қиладилар.
Ҳа, бу коинотнинг мавжудоти ададича ва шу буюк олам китобининг ҳарфлари ададича, мавжудлигига шаҳодат этган; ва жонзотларнинг шафқат, раҳмат, иноятга мадор бўла олган аъзолари, таъомлари ва неъматлари ададича раҳматини кўрсатган далиллар, шоҳидлар, бизга Раҳийм, Карийм, Мунис, Вадуд бўлган Холиқимизнинг, Сониъимизнинг, Ҳомийимизнинг даргоҳини кўрсатмоқдалар. У даргоҳда энг мақбул бир шафоатчи, ожизлик ва заифликдир. Ва ул ожизлик ҳамда заифликнинг том вақти эса кексаликдир. Бундай бир даргоҳда мақбул бир шафоатчи бўлган кексаликдан ранжимоқ эмас, балки уни севмоқ лозимдир...
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى