на қадар чиркин бир ақлсизлик бўлганидек, Каъба ҳурматига тенг иймон ва Жабали Уҳуд азаматига тенг Исломийят каби кўп исломий васфлар муҳаббатни ва иттифоқни тақозо этгани ҳолда, мўъминга қарши адоватга сабаб бўлгувчи баъзи қусурларни иймон ва исломийятдан афзал тутиш шу қадар инсофсизлик ва ақлсизлик ва жуда катга бир зулм бўлишини, ақлинг бўлса, англаб етарсан!..
Ҳа, тавхиди иймоний албатга тавҳиди қулубни истайди. Ва ваҳдати эътиқод ҳам ваҳдати ижтимоийяни тақоэо этади. Ҳа, инкор этолмайсанки, биров билан бирга бир қисмда хизмат қилишинг туфайли ул одамга нисбатан дўстона бир робита англайсан. Ва бир қўмондоннинг амри остида бирга бўлишинг туфайли биродарона бир алоқа талаққий этасан. Ва бир мамлакатда бирга бўлишинг ила ухувваткорона бир муносабат ҳис этасан. Ҳолбуки иймон берган нур ва шуур ила ҳамда сенга кўрсатган ва билдирган Асмои Илоҳийя ададича ваҳдат алоқалари ва иттифоқ робиталари, ухувват муносабатлари бор.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى