Иккинчиси, гўё бир ҳақи бор каби ва ҳар ким уни ҳурмат қилишга мажбурдек, мағрурона дейдики: "Менга энг юқори курсини бериши керак". Ул ҳирс билан кирган, шунинг учун кўзини юқори мавқеьларга тикади, уларга эришгиси келади. Лекин девонхона соҳиби уни орқага қайтариб, пастга ўтқизади. Унга ташаккур лозим, лекин ташаккур ўрнига қалбидан жаҳли чиқади. Ташаккур эмас, билъакс, хона соҳибини танқид этади. Хона соҳиби ҳам уни ёқтирмай қолади.
Биринчи одам мутавозиъона киради, энг пастдаги курсига угаришни хоҳлайди. Унинг ул қаноати девонхона соҳибининг хушига ёқади. "Юқорироқ курсига марҳамат қилинг" дейди. У ҳам ташаккуротини зиёдалаштиради, кўп мамнунийятини изҳор этади.
Хуллас, дунё - бир девонхонаи раҳмондир. Замин юзи - бир дастурхони раҳматдир. Даражоти арзоқ ва маротиби неъмат - курсилар ҳукмидадир.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى