Ҳа, ҳар миллатдан зиёда ҳирс билан дунёга ҳужум қиладиган яҳудий миллатининг зиллат ва сафолатга бу ҳукмга бир шоҳиди қатьийдир Ҳа, ҳирс зиҳаёт оламида энг кенг доирадан тортиб, то энг жузьий бир фардга қадар ёмон таьсирини кўрсатади. Таваккулворий талаби ризқ эса, билъакс, сабаби роҳатдир ва ҳар ерда чиройли таьсирини кўрсатади. Хуллас, бир навъ зиҳаёт ва ризқга муҳтож бўлган мевали дарахтлар 6а ўсимликлар таваккулвориц қаноаткорона ерларида туриб ҳирс кўрсатмаганликларидан, ризқлари уларга югуруб келади. Ҳайвонларга қараганда жуда кўп авлод ўстарадилар. Ҳайвонот эса, ризқлари кетидан ҳирс билан югурганликлари учун ризқларини жуда кўп заҳмат ва нуқсонийят билан қўлга киритадилар Ҳайвонот орасида заиф ва ожиз лисони ҳоллари билан таваккул этган болаларнинг машруь мукаммал ва латиф ризқлари хазинаи раҳматдан берилиши; аксинча, ҳирс билан ризқларига ҳужум қилувчи йиргқичлар ризқларини ғайри машруь ва жуда кўп заҳматлар билан қозонишлари кўрсатадики, ҳирс - сабаби маҳрумийятдир; таваккул ва қаноат эса - василаи раҳматдир.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى