Ал-ҳосил. Шаққи Қомарнинг мумкинотида шубҳа қолмади. Қагьий исбот этилди. Энди воқеъ бўлганга далолат этгувчи кўп бурҳонларидан олтитасига(Ҳ°шия) ишора қиламиз.
Ҳошия. Яъни, олти марта ижмоъ суратида вуқуъига доир олти ҳужжат бордир. Бу мақом кўп изоҳга лойиқ бўлишига қарамай, афсуски, қисқа қолгандир.
У ҳодисанинг ҳақиқатда рўй бергани ҳақида аҳли адолат ҳисобланган саҳобаларнинг ижмоълари ва аҳли таҳқиқ саналган умум муфассирларнинг
тафсирида итгифоқлари ва ҳақ ривоятларни тўплаган жамики муҳаддисларнинг бошқа-бошқа ровийлардан ва хилма-хил тариқада вуқуъини нақл этишлари; аҳли кашф ва аҳли илҳом бўлган бутун авлиё ва сиддиқийннинг шоҳидлиги; Илми Каломнинг маслак масаласида бир-биридан анча узоқ бўлган имомларининг ва ғоят теран илмли олимларнинг тасдиқи ва қатъийян далолатлари устида ҳамфикрликлари; ул ҳодиса тепасида турмаган уммати Муҳаммадийянинг (А.С.В.) у воқеани билқабул талаққи этмоқлари Ойнинг бўлинишини кундай равшан исбот этади.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى