Ул ҳодиса тун вақти, ҳар ким ғафлат пайтида, оний бир суратда содир бўлганидан атрофи оламда, албатта, кўрилмайди. Баъзи атрофга кўринса ҳам, кўзига ишонмайди. Ишонтирса ҳам, албатта, бундай муҳим бир ҳодиса яғона хабар бўлиб тарихларга боқий бир сармоя бўлмайди...
Баъзи китобларда битилган: "Ой икки бўлак бўлиб, ерга тушган", деган иловани эса, аҳли таҳқиқ рад қилганлар. Ул мўъжизаи бохирани қийматдан тушириш ниятида балки бир мунофиқ қўшиб қўйгандир, деганлар...
Ҳам, масалан, у вақт жаҳолат тумани ила ўралган Англия, Испанияда энди кўн ботаётган, Амриқода кундуз, Чинда, Японияда сабоҳ вақти бўлган эди, бошқа ерларда шу каби монеъ сабаблар туфайли, албатта, кўрилмас эди. Энди бу ақлсиз эътирозчининг сўзларини эшит, у дейдики: "Англия, Чин, Япон, Амриқо каби қавмларнинг тарихлари бу воқеадан баҳс этмаётир. Демак, содир бўлмагандир". Минг лаънат унингдек оврўпапараст олчоқ тиланчиларнинг бошига...
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى