Нега ақл юритмайдилар, девона бўлмоқдалар?"
Нега боқмайдилар, ҳақни кўришга кўр бўлганлар?
Нега инсон ҳаёти давомида олам ҳодисаларини хотирлаб, тафаккур қилмайдики, тўғри йўлни топса?
Нега тадбир олиб, тафаккур ва ақлан муҳокама қилмайдилар, залолатга тушмоқдалар.
Эй инсонлар, ибрат олингиз! Ўтган асрлардан ибрат олиб, келажакнинг маънавий балоларидан қутилишга ҳаракат қилингиз!" маъносида келган оятларнинг бу жумлаларига қиёсан кўп оятларда башарни ақлига, фикри билан маслаҳат қилишга ҳавола этади.
Эй бу Масжиди Умавийдаги қардошларим каби Олами Исломнинг улкан масжидидаги қардошларим! Сиз ҳам ибрат олингиз. Бу қирқ беш йил давомидаги шу даҳшатли ҳодисалардан ибрат олингиз, яхшилаб ақлингизни йиғиб олингиз. Эй мутафаккир ва ақл соҳиби ва ўзини мунаввар деб юрганлар!
Ҳосили калом: Биз Қуръон шогирдлари бўлган мусулмонлар, далилга тобе бўламиз; ақл ва фикр ва қалбимизла иймон ҳақиқатларига кирамиз.
Бошқа дин вакилларининг баъзилари каби руҳонийларни тақлид қилиш учун далилни ташламаймиз.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى