Бу даъвоимга кўп далиллардан дарс олганман. Ҳозир у далиллардан муқаддимали бир ярим далилни келтираман. У далилларнинг муқаддимасини бошлаймиз.
Ҳатто, Русни мағлуб этган ёпон бошқўмондонининг Исломиятнинг ҳақлигига шаҳодати шудирки:
Ислом ҳақиқатларининг қувватига келсак, мусулмонлар у қувватга кўра ҳаракат қилган сари аҳли Ислом маданийлашиб тараққий топганини тарих кўрсатади. Ва аҳли Исломнинг Ислом ҳақиқатларида заифлашгани сари ваҳшийлашгани ва тубанлашганини ва алғов-далғов бўлиб балоларга, мағлубиятларга учраганини тарих кўрсатмоқда. Бошқа динлар эса, аксинчадир. ёъни динларида салобат ва мутаассибликлари заифлаган сари, маданийлашган ва тараққий этганидек, салобат ва мутаассиблиги кучайган сари, тубанлашиб қўзғолонларга дучор бўлганларини тарих кўрсатмоқда. Ҳозиргача замон шу тарзда ўтган.
Ҳамда Асри Саодатдан ҳозирга қадар бир мусулмон ақлий муҳокама ила ва ишончли далил ила ва Исломиятдан устун қўйиш билан эски ва янги бошқа бир динга кирганини тарих кўрсатмайди. Авом халқнинг далилсиз, тақлидий бир суратда бошқа динга киришининг бу масалада аҳамияти йўқ.Динсиз бўлиш эса бошқа масаладир.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى