Мутакаллими маалғайр* бўлса, хиёнатдир, ярамас амалдир. Бир шахс ўзи учун ҳазми нафс қилса бўлади, фахрланишга ҳаққи йўқ. Миллатига келганда фахрланса бўлади, ҳазми нафс қилишга ҳаққи йўқ.
95. Иш жараёнидаги кетма-кетликни Аллоҳга топшириб қўйиш танбалликдир. Натижа чиқмоғида Аллоҳга топшириш эса таваккулдир.
Меҳнатнинг самарасига ва қисматига ризо, қаноатдир. У меҳнатга бўлган хоҳишни кучайтиради. Борига қаноат қилмаган ҳимматсиздир.
96. Шариат амрларига итоат ва исён борлиги каби, коинот қонунларига ҳам итоат ва исён бор. Биринчисида мукофот ва жазонинг аксарияти охиратда, иккинчисида кўпи дунёда бўлади.
Масалан, сабрнинг мукофоти зафардир. Дангасаликнинг жазоси қашшоқликдир. Меҳнатнинг савоби сарватдир. Саботнинг мукофоти ғалабадир.
Ҳамма учун тенг бўлмаган адолат, адолат эмас.
97. Ўхшашлик зиднинг сабабидир. Уйғунлик ўзаро таянчнинг асосидир. Кичиклик такаббурнинг манбаидир. Заифлик ғурурнинг маъданидир. Ожизлик мухолифатнинг манбаидир. Қизиқиш илмнинг муаллимидир.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى