Токи суратлари олинсин, таркиб этилсин ва экранда доим кўрсатилсин учун катта харажатлар сарфлаб қисқа тўпланишлар ва тарқалишлар қилингани каби, бу дунёда қисқа бир муддат оралиғида ҳаёти шахсиййя ва ҳаёти ижтимоиййя кечиришнинг бир ғояси - суратлари олиниб, таркиб этилиш, натижаи амаллари ёзилиб, ҳифз этилишдирки, то бир мажмои акбарда ҳисоботи кўрилсин ва бир машҳари аъзамда кўрсатилсин ва бир саодати узмога истеъдоди кўрсатилсин. Демак, Ҳадиси Шариф: "Дунё охиратнинг экинзоридир", дея шу ҳақиқатни ифода қилаётир.
25-ҳошия. Савол: Агар "Нима учун кўп мисолларни чечакдан, уруғ-данаклардан келтиряпсан?" деб саюл суралса,
Ал-жавоб: Чунки у, биринчидан, Мўъжизоти Қудратнинг энг антиқалари, энг хориқолари, энг нозанинларидирлар, иккинчидан, аҳли табиат ва аҳли залолат ва аҳли фалсафа улардаги Қадар ва Қудрат қалами но зик ҳарф билан биттан ёзувини ўқий олмаганлари учун уларда бўгилмишлар. Табиат ботқоғига ботмишлар...
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى