хўжайинининг шарафи ва мақоми ила ифтихор этадиган одамлар каби, у ҳам бу қадар ниҳоясиз Қодийр ва Роҳийм бир Подшоҳга иймон ила суянса,
убудийят ила хизматига кирса, ажалнинг ўлим эълонномасини ўзи учун тархис рухсатномасига айлантирса, нақадар мамнун ва миннатдор бўлиши, нақадар муташаккирона ифтихор этиши мумкинлигини қиёс этингиз.
У мактаб ёшларига айтганимдек, мусибатзада маҳбусларга ҳам такроран дейманки:
Уни таниган ва итоат этган, зиндондада бўлса, бахтиёрдир. Уни унутган, саройлардада бўлса, зиндондадир, бадбахтдир. Ҳатто бир бахтиёр мазлум қатл этилар чоғида бадбахт золимларга бундай деган: "Мен ўлмаяпман, балки тархис ила саодатга кетяпман. Аммо мен сизларни абадий ўлимга маҳкум кўраётганимдан сизлардан том интиқомимни оляпман... Ла илаҳа иллаллоҳ..." дея сурур ила руҳини таслим этган.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى