
ояти мазкур ҳақиқатни мўъжизона бир тарзда кўрсатади. Ҳа, ҳадсиз махлуқотда ва ниҳоятсиз бир касратда ваҳдат сиккалари ичмаич доиралар каби энг каттасидан энг кичик сиккага қадар хиллари ва мартабалари бордир. Фақат, у ваҳдат нақадар бўлса, яна касрат ичида бир ваҳдатдир. Ҳақиқий хитобни тўлиқ таъмин этмайди. Шунинг учун ваҳдат орқасида Аҳадийят сиккаси бўлиши лозимдир. Токи касратни хотирга келтирмасин. Қалбга тўгридан-тўгри Зоти Ақдасга боғлайдиган йўл очсин. Ҳам Сиккаи Аҳадийятга назарларни буриш ва қалбларни жалб этиш учун у Сиккаи Аҳадийят устида ғоят жозибадор бир нақш ва ғоят порлоқ бир нур ва ғоят ширин бир ҳаловат ва ғоят севимли бир жамол ва ғоят қувватли бир ҳақиқат бўлган Раҳмат сиккасини ва Роҳиймийят муҳрини босгандир. Ҳа, у Раҳматнинг қувватидирки, зишуурнинг назарларини жалб этади ва Аҳадийят сиккасига боғлайди. Ва Зоти Аҳадийятни мулоҳаза этгиради ва бу орқали
даги ҳақиқий хитобга мазҳар этади. Хуллас, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" Фотиҳа сурасининг мундарижаси ва Қуръоннинг мужмал бир хулосаси жиҳати билан бу мазкур сирри азимнинг унвони ва таржимони бўлган.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى