Тўртинчи сир: Ҳадсиз касрат ичида воҳидийят тажаллийси
хитобини айтиш билан ҳар кимга кофий келмайди. Фикр тарқалади. Мажмуъидаги ваҳдат орқасида Зоти Аҳадийятни мулоҳаза этиб
дейишга Курраи Арз кенглигида бир қалб бўлмоғи лозим. Ва бу сирга биноан, жузъийятда заҳир бир суратда Сиккаи Аҳадийятни кўрсатгани каби, ҳар бир навида Сиккаи Аҳадийятни кўрсатиш ва Зоти Аҳадни мулоҳаза эттириш учун Хотами Раҳмонийят ичида бир Сиккаи Аҳадийятни кўрсатаётирки, то ҳар ким кулфатсиз ҳар мартабада,
деб тўгридан-тўгри Зоти Ақдасга хитоб этиб, унга юзлана олсин. Хуллас, Қуръони Ҳакийм бу сирри азиймни ифода этиш учундирки, коинотнинг доираи аъзамидан, масалан, самовот ва арзнинг хилқатидан баҳс этган вақт бирдан энг кичик бир доирадан ва энг дақиқ бир жузъидан баҳс этар, токи зоҳир бир суратда хотами Аҳадийятни кўрсатсин. Масалан, самовот ва арзнинг хилқатидан баҳс этаётиб, хилқати инсондан ва инсоннинг овозидан ва сиймосидаги дақоиқи неъмат ва ҳикматдан баҳс очади. Токи фикр тарқалмасин, қалб бўғилмасин, руҳ Маъбудини тўгридан-тўгри топсин. Масалан:
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى