Жаноби Ҳақни таниган ва севган киши ниҳоясиз саодатга, неъматга, нурларга, сирларга ё қувват ила ва ёки феъл ила ноил бўлган бўлади. Уни ҳақиқий танимаган, севмаган киши эса, маънан ва жисман ниҳрясиз шақоватга, аламларга ва ваҳималарга мубтало бўлади.
Ҳа, бу паришон дунёда, овораи сарсон башар навъи ичида самарасиз бир ҳаётда, соҳибсиз, ҳомийсиз бир ҳолатдаги ожиз, мискин бир инсон агар бутун дунёнинг султони бўлса ҳам, неча пулга арзир? Хуллас, бу овораи сарсон башар навъи ичида, бу паришон ва фоний дунёда инсон агар соҳибини танимаса, моликини топмаса, нақадар бечора саргардон эканини ҳар ким англайди. Агар соҳибини топса, моликини таниса, у вақт раҳматига илтижо қилади, қудратига истеънод этади ва бу ваҳшатгоҳ дунё бир таназзуҳгоҳга айланади, бир тижоратгоҳ бўлади.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى