У ҳам Унга жавобан таъзим ва сано ичра камоли тавозеъ ила сўрайди ва истайди.
Яна кўрурки, ул Фотири Зулжалол ер юзини бир кўргазмадай ёйиб, бутун антиқа санъатларини у ерда намойиш этяпти. У ҳам Унга: "Мошааллоҳ" деб тақдир ила, "Барокаллоҳ" деб таҳсин ила, "Субҳаналлоҳ" деб ҳайрат ила, "Аллоҳу Акбар" деб истеҳсон ила жавоб қилади.
Яна кўрадики, бир Воҳиди Аҳад бу коинот саройида тақлид қилинмас муҳрлари ила, Ўзига махсус нишонлари, тамгалари ва Ўзига хос фармонлари билан бутун мавжудотга ваҳдад тамгасини қўймоқда ва тавҳиднинг оятини нақш этмоқда ва олам офоқининг ҳар тарафида Ваҳдонийят байроғини тикмоқда ва Рубубийятни эълон этмоқда. У ҳам Унга тасдиқ ва имон ила тавҳид ва заковат ила, шаҳодат ва убудийят ила жавоб қилади.
Хуллас, инсон бу хилдаги ибодат ва тафаккурот билан ҳақиқий инсон бўлади. Аҳсони Тақвимда эканини кўрсатади. Имоннинг қувват ва баракоти ила омонатга лойиқ бўлган ишончли бир халифаи Арз бўлади.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى