Мен катта бир шаҳарга кириб келяпман. Қарасам, у шаҳарда улкан саройлар бор. Баъзи саройларнинг эшигига назар ташлайман, ғоят шонли порлоқ бир томошагоҳ саҳнаси каби диққат назарини жалб этади. Ҳар кимни томоша қилдирадиган бир жозибадорлик бор уларда. Диққат қилсам, у саройнинг хўжайини остонага келиб ит билан ўйнаяпти. Ва итнинг ўйнамоғига ёрдамлашмоқда. Аёллар бегона ёшлар билан тотли суҳбатлар қилмоқдалар. Бўйи етган қизлар ҳам болаларнинг ўйинини тартибга солиб турибдилар. Дарвозабон уларга қўмондонлик қилаётгандек, бир сунъий ҳолатда турибди. Шунда англадимки, бу улкан саройнинг ичкариси бўм-бўш, ҳамма нозик вазифалар ишсиз қолган. Ахлоқлари суқут этгандирки, остонада бундай суратни олганлар.
Сўнгра кетдим. Яна бир катта саройга дуч келдим. Кўрдимки, ташқарида узанган вафодор бир ит ва қўпол, дагал ва сокин бир дарвозабон бор. Сўник бир вазият ҳукмрон. Қизиқишим уйғонди.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى