Агар Жаноби Ҳақ фазли ва карами билан балони орамиздан кетказса, нурун ъала нур; у вақтда дуонинг вақти битади - қазо бўлади.
Демак, дуо убудиятнинг бир сиридир, Убудийят эса, холисан ливажҳиллоҳ бўлмоғи лозим. Ожизлигини изҳор этиб, дуо ила фақатгина Унга илтижо этиш, Рубубийятига аралашмаслик, чора-тадбирни Унга ҳавола қилиш, ҳикматига эътимод этиш, раҳматига туҳмат қилмаслик лозим.
Ҳа, чиндан ҳам ояти баййинотнинг баёни ила собит бўлган бутун мавжудот ҳар бири биттадан махсус тасбиҳ ва биттадан хусусий ибодат, биттадан хос сажда этганлари каби, бутун коинотдан Даргоҳи Илоҳийяга кетадиган нарса - дуодир. Ул дуо бутун набобот ва ҳайвонот ҳар бири истеъдод лисони ила Файёзи Мутлақдан бир сурат талаб этиб ва исмларининг инкишофига мазҳар бўлмоқни истаб қилаётган дуолари каби, ё истеъдрд лисони билан бўлади ва ёки фитрий эҳтиёжларининг лисони билан бўлади (бутун зиҳаётнинг иқтидори доҳилида бўлмаган зарурий ҳожати учун қиладиган дуоларидирки, улар ҳар бири у фитрий эҳтиёж лисони билан Жавводи Мутлақдан ҳастларининг давом этмоғи учун бир навъ ризқ ҳукмида бўлган баъзи матлубларни истайдилар).
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى