Бири - ихтиро ва ибдоъ биландир. Яъни, ҳечликдан, йўқдан вужуд яратади ва унга лозим бўлган барча нарсани ҳечликдан ижод этиб, қўлига тутқизади.
Бошқаси - иншо ва санъат иладир. Яъни, камоли ҳикматини ва кўп исмларининг жилваларини кўрсатишдек жуда нозик ҳикматлар учун коинот унсурларидан бир қисм мавжудотни иншо этади. Ҳар амрига тобеъ бўлган зарротларни ва моддаларни Раззоқийят қонуни ила уларга юборади ва уларда ишлаттиради. Ҳа, Қодийри Мутлақнинг икки тарз - ҳам ибдоъ, ҳам иншо суратида ижоди бор. Борни йўқ этмок ва йўқни бор этмоқ Унинг энг қулай, энг осон, балки доимий ва умумий бир қонунидир. Бир баҳорда уч юз минг зиҳаёт навли махлуқотнинг шаклларини, сифатларини, балки, зарротларидан бошқа бутун кайфият ва аҳволларини ҳам йўқдан бор этган бир қудратга қарши, йўқни бор этолмайди, деган одам ўзи йўқ бўлиши керак.

Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى