Эй инсон! Билки, инсонларнинг оғзидан чиқадиган ва динсизликни ҳис эттирадиган даҳшатли калималар бор. Ўзлари билмаган ҳолда аҳли иймон ҳам бу калималарни истеъмол қилмоқдалар. Муҳимларидан учтасини баён этамиз:
Биринчиси - "Авжадатҳул асбаб*. Яъни, "Бу нарсани сабаблар ижод этмоқда".
Иккинчиси - "Ташаккала бинафсиҳи". Яъни, "Ўзидан-ўзи ташаккул этмоқда, бўлмоқда, битмоқда".
Учинчиси - "Иқтазотҳут табиат". Яъни, "Табиийдир, табиат иқтизо қилиб, ижод этмоқда, битмоқда".
Ҳа, модомики мавжудот бор экан, у инкор этилмайди. Ҳар мавжуд санъатли ва ҳикматли тарзда вужудга келгандир. Ҳам модомики эски эмас, демак янгидан бўлмоқда ҳарҳолда, эй мулҳид! Ёки сен бу мавжудни, масалан, бу ҳайвонни олам сабаблари ижод этган, дейсанми? Яъни, сабабларнинг бир ерга жамланишидан у мавжуд вужуд топган ва ёхуд у ўзидан-ўзи шаклланган ва ёхуд таби-атнинг иқтизоси бўлиб, табиатнинг таъсири билан вужудга келган ва ёхуд бир Қодийри Зулжалолнинг қудрати билан ижод этилган.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى