Чунки тоғдаги қудрат асари бўлган мужассам арча дарахти бутун аъзолари ва жиҳозоти ила у уруғдаги тақдир асари булган маънавий дарахтда мавжуд булишига тўғри келади. Чунки у каттакон дарахтнинг гоҳи ул уруғдир. Ичидат тақдирии дарахт қудрат ила ташқарида намоен бўлади, жисмоний арча дарахти вужудга келади.
Аввалги вазиятда ғоят қулайлик билан бажарган ишларини бу вазиятда ундан бажариш истанилса, албатта, билагига бир лашкар қувватини ва белига бир подшоҳнинг ҳарбий жиҳозот тазгоҳининг ишини юклаши лозим бўлурки, бу хаёлдан азбаройи кулдириш учун телба-тескари хурофот ва масалларни ҳикоя қиладиган масхарабозлар ҳам уяладилар!..
Ал-хосил. Ҳар мавжудни Вожибул Вужудга бермоқликнинг вужуб даражасида бир қулайлиги бор ва яратилишини табиатга боғлаш қабул этилмас даражада мушкул ва ақлдан узоқдир.
Учинчи маҳол. Баъзи рисолаларимизда баён этилган икки мисол бу маҳолни изоҳлайди.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى