РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 45
(1-114)
Бу шаҳар аҳолиси ғоят бой бўлиши лозим эди. Ҳайратга тушдим. Мени алдамаган ва ҳақиқатларни идрок қилишимда бир раҳбар булган бир хотираи ҳақиқат билан тушундимки, иқтисодсизлик ва исроф туфайли бу ердан баракот кўтарилган ва шу боисдан бениҳоя бойлик сарватлари бўлишига қарамай, ул марҳум муфти "Аҳолимиз камбағалдир" деган эди.
Ҳа, тажрибадан аёнки, закот бериш ва иқтисод қилиш молнинг баракотига сабаб бўлганидек, исроф қилиш билан закот бермаслик баракотнинг кўтарилишига сабаб бўлади. Бунга доир кўп воқеъалар бор.
Ислом ҳукамосининг афлотуни ва ҳакимларнинг шайхи ва файласуфларнинг устоди, доҳийи машҳур Абу Али ибн Сино
оятини фақат тиб жиҳатидан бундай тафсир қилган, деганки:
Аудио мавжуд эмас
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى