Инсонлар ғафлат пардаси остида ва сабаблар доирасида ўралашиб, бу вазият ифода этган ҳақиқатни тўлиқ кўролмайди. Баьзан унутади.
Рамазони Шарифда аҳли иймон бирдан мунтазам бир лашкар ҳукмига ўтади. Султони Азалийнинг зиёфатига даьват эгилган бир тарзда шомга яқин "Марҳамат қилинглар!" амрини кутаётгандай, бир ибодат намунасини кўрсатадилар у шафқатли ва ҳашаматли ва куллийятли раҳмонийятга қарши кенг, улуғ ва интизомли бир қуллик билан келадилар. Ажабо, бундай улвий убудийятдан ва икромли шарафцан четда қоладиган инсонлар инсон исмига лойиқ-мидириар?
ИККИНЧИ НУҚТА. Рамазони Муборакнинг рўзаси Жаноби Ҳақнинг неъматларига қараган жиҳати билан кўп ҳикматлари бор, бири будир:
"Биринчи Сўз"да айтилганидек, бир подшоҳнинг ошхонасидан бир воситачи савдогар келтирган таомлар бир ҳақ истайди. Воситачи савдоғарга бахшиш берилгани ҳолда, кўп қийматли булмиш ул неъматларни қийматсиз ҳисоблаб, уни ином қилган зотни танимаслик ниҳоят даражада бир аблаҳликдир.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى