Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 64
(1-93)

Ҳам, Холиқи олам ниҳоятда мукаммал жамолини бир восита ёрдамида кўрсатишни ҳикмат тақозосига кўра истайдики, уни ҳам энг ГІузал бир суратда кўрсатгувчи ва таъриф этгувчи, билбадоҳа, у Зотдир.

Ҳам, Сониъ оламнинг ниҳоят жамолдаги камоли санъатига назари диққатларини жалб этишни, намойиш қилишни истайдики, у истакка яраша энг баланд бир овоз ила далолат қилувчи ҳам, билмушоҳада, у Зотдир.

Ҳам бутун оламларнинг Робби ҳадсиз табақаларида ваҳдонийятини эълон этишни истайди ва бу истагига муқобил тавҳиднинг энг улугвор бир даражасида бутун тавҳид мартабаларини эълон этгувчи ҳам, заруратан, у Зотдир.

Ҳам, асарларидаги ниҳоят даражада жамол ишорат этмоқдаки, соҳиби олам ниҳоясиз Зотий ҳуснини ва жамолининг гўзалликларини ва ҳуснининг латоифини ҳақиқат ва ҳикмат тақозоси ўлароқ, ойналарда кўрмоқ ва кўрсатмоқни истайди ва бу истагига муқобил энг порлоқ бир суратда ойнадорлик қилгувчи ва кўрсатгувчи ва ўзи севиб, бошқасига ҳам севдиргувчи ҳам, билбадоҳа, у Зотир.

Аудио мавжуд эмас