Дейлик, бир аскар олий кўмодонлик унвонининг намунасини ўнбоши шахсида кўради, унга итоат этади, ундан амр олади. У аскар ўнбоши мартабасини олса, човуш (сержант) доирасидаги қўмондонлик назари остига киради, унга қарайди. Кейин ўзи човуш бўлса, қўмондонлик намунасини ва жилвасини мулозим доирасида кўради. У мақомда унинг хос бир мансаб курсиси бўлади. Ва ҳоказо... Юзбоши, мингбоши, фирқа қўмондони ва мушир доираларининг ҳар бирида, у доираларнинг катта ва кичиклигига қараб, у қўмондонлик унвонини кўради.
Энди, бир аскарни у қўмондони аъзам аскарий доираларнинг ҳаммаси ила алоқадор бир вазифага тайин этмоқ истаса, бир тафтишчи каби, ҳар бир доирани бирма-бир кўра оладиган ва кўрила оладиган бир мақом беришни истаса, албатта, у олий қўмондон у аскарни ўнбоши доирасидан бошлаб то доира-и аъзамига қадар бир-бир кездиради, токи кўрсин, кўрилсин... Сўнгра ҳузурига қабул этиб, хос суҳбатига мушарраф қилади, нишон ва фармон бериб, илтифот кўрсатади ва то келган жайигача бир онда элтиб қўяди.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى