("Шуъаоти Маърифатун-Наби" номидаги туркча бир рисолада ва "Ўн тўққизинчи Мактуб"да ушбу рисолада мухтасар шаклда ишорат этганимиз Нубуввати Аҳмадийянинг (А.С.М.) далилларини баён эттан эдим. Ҳам унда Қуръони Ҳакийм мўъжизакорлигининг важҳлари қисқача зикр этилган. Яна "Ламаъот"номидаги Туркча бир рисолада в "Йигирма бешинчи Сўз"да қирқ важҳ ила Қуръоннинг мўъжиза эканини мухтасар баён қилганман ва қирқ вужуҳи иъжозига ишорат этганман. У қирқ важҳдан биргина назмдаги балоғатини "Ишоратул иъжоз" номидаги бир арабча тафсирда қирқ саҳифа қилиб ёзганман. Агар эҳтиёж сезсанг, ўша уч китобга мурожаат этишинг мумкин.)
ЎН ТЎРТИНЧИ ҚАТРА.Мўъжизалар хазинаси ва мўжизаи Кубро бўлган Қуръони Ҳакийм Нубуввати Аҳмадийя (А.С.В) ила ваҳдонийяти илоҳийяни шу даражада қатъий исбот этадики, бошқа бурҳонларга ҳожат қолдирмайди. Биз ҳам Унинг таърифига ва танқидга сабаб бўлган бир-иккита ламъани иъжозига ишорат этамиз.
Хуллас, Роббимизни бизга таъриф этган Қуръони Ҳакийм шу коинот улкан китобининг бир азалий таржимаси... шу арз ва само саҳифаларида яширилган Илоҳий Исмлар хазинасининг кашшофи...
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى