Сабабларнинг ичида энг шарафлиси ва ихтиёр нуқтасида энг кенг иродалиги инсондир. Ҳолбуки, бу инсоннинг ўйламоқ, сўйламоқ ва емоқ каби энг яққол ихтиёрий фаолиятларининг юз бўлагидан унинг дасти ихтиёрига берилган ва иқтидор доирасига киргани, у ҳам бўлса шубҳали бўлган, бор-йўғи биргина бўлагидир. Бундайин энг яққол фаолиятнинг юздан бирига эга бўлмаганни, қандай қилиб ўзига эга дейиш мумкин?
Бундай энг шарафли ва ихтиёри энг кенг бўлган инсон, ҳақиқий тасарруфдан ва эгаликдан бу даража қўли боғланган бўлса, "Бошқа ҳайвонот ва жонсизлар ўзи ўзига эгадир," деган, ҳайвондан баттар ҳайвон ва жонсизлардан кўра жонсизроқ ва онгсиз эканини исботлайди.
Сени бу хатога йўлиқтириб бу жарликка туширган, бир кўзли даҳоингдир. ёъни, хориқо, наҳс босган заковатингдир. У кўр даҳоинг ила ҳар нарсанинг яратувчиси бўлган Раббингни унуттинг, мавҳум бир табиатга боғладинг, асарларини сабабларга бердинг, у Холиқнинг молини ботил маъбуд бўлмиш бутларга тақсимладинг.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى