Ҳам бизнинг ҳокимимиз карамли, балки раҳм қилар, қилган қусурингни афв этар ва сени тайёрага миндирарлар. Бир кунда истиқомат қиладиган масканимизга етамиз. Йўқса, икки ойлик бир чўлда оч, яёв, ёлғиз кетмоққа мажбур бўласан".
Ажабо, бу одам қайсарлик қилиб, у бир олтинини хазина калити ҳукмида бўлган бир чиптага бермай, вақтинчалик бир лаззат учун кайфу-сафога сарф этса, ғоят ақлсиз, зарарли, бадбахт эканини энг ақлсиз одам ҳам англамасми?!
Хуллас, эй бенамоз одам! Ва эй намоздан хушланмаган нафсим!
Ул ҳоким - Раббимиз, Холиқимиздир.
Унинг хизматкори бўлган ул икки йўлчи эса, бири - намозини шавқ ила адо этувчи диндор мусулмон; иккинчиси - ғофил, бенамоз инсондир.
Ул йигирма тўрт олтин - йигирма тўрт соат - ҳар кунги умрдир.
Ул гўзал гўша - жаннатдир.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى