Дарахтнинг бошига боқди, кўрдики, бир анжир дарахтидир. Лекин мислсиз равишда хилма-хил дарахтларнинг мевалари - ёнғоқдан анорга қадар мева солган.
Хуллас, бу одам фаҳмининг калталигидан, ақлсизлигидан англамаяптики, бу оддий бир иш эмас, бу ишлар тасодифий бўла олмас, бу ажиб ишларнинг ичида ғаройиб сирлар бор. Ва жуда буюк бир ишлаттирувчи бор эканини у англай олмади. Ҳозир унинг қалби, руҳи ва ақли бу аламли вазиятдан яширин фарёду фиғон этгани ҳолда, нафси аммораси гўё ҳеч нарса бўлмагандай жоҳиллик қилиб, руҳ ва қалбнинг йиғисидан қулоғини беркитиб, ўзини ўзи алдаб, бир боғчада юргандай, у дарахтнинг меваларини ея бошлади. Ҳолбуки, у меваларнинг бир қисми заҳарли ва зарарли эди.
Бир ҳадиси қудсийда Жаноби Ҳақ буюрганки:

яъни: "Қулим мени қандай таниса, унинг-ла шундай муомала қиламан".
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى