Агар Ҳақиқий Моликига сотилса, унинг йўлида ишлатсанг, ақл шундай бир тилсимли калитга айланадики, бу коинотнинг бениҳоя раҳмат хазиналарини ва ҳикмат манбаларини очади ва бу билан эгасини Абадий саодатга эриштирган бир Муршиди Раббоний даражасига юксалади.
Масалан, кўз шундай бир туйғуки, руҳ бу оламни ул дераза орқали томоша қилади.
Агар Жаноби Ҳаққа сотмай, балки нафс йўлида ишлатсанг, ўткинчи, давомсиз баъзи гўзалликларни, манзараларни кўриш билан шаҳват ва нафсоний ҳавасларга тубан, калтабин бир хизматкор бўлади. Агар кўзни кўзнинг соҳиби бўлмиш Сониъи Басирига сотсанг ва Унинг йўлида ва Унинг изни доирасида ишлатсанг, у вақт шу кўз бу буюк коинот китобининг бир мутолаачиси ва бу оламдаги Раббоний санъат мўъжизаларининг бир томошабини ва бу Ер куррасидек бир боғда раҳмат чечакларининг муборак бир асалариси даражасига юксалади.
Масалан, тилдаги қувваи зоиқа (там билиш сезими)ни Фотири Ҳакиймга сотмасанг, балки нафс йўлида ва меъда учун ишлатсанг, у вақт меъданинг охури ва корхонаси учун бир югурдак дарвозабондек, энг паст даражага тушади, тубанлашади.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى