Далил истайсанми? Энг заиф, энг онгсиз ҳайвон ҳаммадан яхши озиқланади (Мева қуртлари ва балиқлар каби). Энг ожиз, энг нозик махлуқ, энг яхши ризқни ейди (Чақалоқлар ва ҳайвон болалари каби).
Ҳа, ҳалол ризқнинг воситаси, иқтидор ва ихтиёр эмаслигини, балки ожизлик ва заифлик эканини англамоқ учун балиқлар ила тулкиларни, чақалоқлар ила йиртқичларни, дарахтлар ила ҳайвонларни солиштириб кўрмоқ кифоядир. Демак, маишат дардида намозини тарк этган киши таълимни ва жанговор ўрнини тарк этиб, бозорда тиланчилик қилган ул аскарга ўхшайди. Лекин Жаноби Раззоқи Кариймнинг раҳмат ошхонасидан ўз насибасини намозини ўқигандан сўнг изламоғи, бошқаларга заҳмат бўлмаслик учун ўзи ҳаракат қилмоғи яхшидир, мардликдир ва бу ҳам бир ибодатдир.
Инсон ибодат учун яратилганини фитрати ва маънавий жиҳозлари бўлмиш туйғулари кўрсатиб туради. Зеро, дунёвий ҳаётига лозим бўлган амал ва иқтидор жиҳатида энг оддий бир чумчуққа ҳам етиша олмайди.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى