(31-Март ҳодисасида исён кўтарган саккиз батальонни итоатга келтирган ва мусибатни юздан бирга индирган икки дарсдирки, диний жаридаларда 1325- йилда нашр этилганди. - Милодий 1909.)
Қаҳрамон Аскарларимизга.
Эй Ягона Аллоҳ учун хизмат этаётган шонли аскарлар! Ва эй бу мазлум миллатни ва муқаддас Исломиятни икки буюк ҳалокатдан халос қилган муҳташам қаҳрамонлар!..
Жамол ва камолингиз интизом ва осойишталикни сақлашингиздадир. Буни эса ҳақиқий тарзда энг ташвишли бир пайтда кўрсатдингиз. Ва ҳаётингиз ва қувватингиз, итоатдадир. Бу муқаддас хислатни энг кичик амирингиз олдида ҳам кўрсатингиз! Ўттиз миллион Усмонли ва уч юз миллионлик Ислом миллатининг номуси энди сизнинг итоатингизга боғлиқ. Байроқдорлик ва тавҳиди Илоҳий сизнинг шижоатли қўлингиздадир. Сизнинг у муборак қўлингизнинг қуввати эса итоатдадир. Сизнинг қўмондонларингиз шафқатли раҳбарларингиздир. Қуръон ва ҳадис ва ҳикмат ва тажриба ила собитдирки, ҳақли амирга итоат фарздир.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى