Алжавоб: Аввало охиратга оид ишларда ҳасад ва бир-бирига заҳмат бериш ва муноқаша (тортишув) йўқлигидан, бу жамиятлардан қайси бири муноқаша ва рақобат қилса, ибодатда риё ва мунофиқлик қилган билан тенг бўлади.
Иккинчидан: Динга бўлган муҳаббат туфайли ташкил топган жамоатларнинг барчасини икки шарт билан табриклаб улар билан иттиҳод қиламиз.
Биринчи Шарт: Шаръий ҳурриятни ва осойишталикни муҳофаза қилмоқ.Иккинчи Шарт: Муҳаббат узра ҳаракат қилмоқ, бошқа жамиятга туҳмат қилиш билан ўзига қиймат беришга интилмаслик. Бир кишида хато топилса, муфтийи уммат бўлган уламолар жамиятига ҳавола этмоқ.
Учинчидан: Иълои Калиматуллоҳни ғояи-мақсад қилган жамоат ҳеч бир ғаразга восита бўлолмас. Истаса ҳам муваффақ бўлолмайди. Чунки бу иш мунофиқликдир. Ҳақнинг хотири юксакдир, ҳеч бир нарсага фидо қилинмас. Қандай қилиб Сурайё юлдузи супурги бўлиши ва ё узум шингилларидек ёйилиши мумкин? Ҳақиқат Қуёшига "пуф, уф" деган, девоналигини эълон қилади.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى