Ҳам олами шаҳодатда ва жисмоний коинотда буларнинг борлиги каби, руҳоний ва маънавий оламда Қудрати Азалиянинг янада ажиб мутасалсил ўхшашлари борлигини ақли бор бўлганлар тасдиқлайди, кўзи бор бўлганлар кўпини кўра олади.
Бу коинотдаги моддий ва маънавий барча силсилалар иймонсиз аҳли залолатга ҳужум қилади, таҳдид этади, қўрқув беради, маънавий кучини чил-парчин қилади.
Аҳли иймонга эса таҳдид ва қўрқитмоқ у ёқда турсин, балки севинч ва саодат, унсият ва умид ва қувват беради.
Чунки, аҳли иймон иймон ила кўрадики, у ҳадсиз силсилаларни, моддий ва маънавий поездларни, сайёр коинотларни мукаммал интизом ва ҳикмат доирасида биттадан вазифа учун юборган бир Сониъи Ҳакийм уларни ишлаттирмоқда. Вазифаларидан зарра миқдор адашмайдилар, бир-бирига тажовуз қилолмайдилар. Ва коинотдаги санъатнинг камолотига ва жамолнинг жилоланишига сазоворликларини кўриб, маънавий кучини тамоман қўлига бериб, абадий саодатнинг бир намунасини иймон кўрсатади.
Аҳли залолатнинг иймонсизликдан келган ушбу даҳшатли аламларига ва қўрқувларига қарши ҳеч нарса, ҳеч бир фан, инсониятнинг ҳеч бир тараққиёти тасалли беролмас, маънавий кучини тиклай олмас.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى