Ҳайвон каби биргина пўсти билан яшай олмагани учун, бошқа инсонлар ила фитратан алоқадор бўлганидан ва уларга маънавий бир қиймат беришга мажбурлигидан фитрати билан маданиятпарвардир.
Шахсий манфаатига назар қаратган инсон инсонликдан чиқади, маъсум бўлмаган йиртқич бир ҳайвон бўлади. Бир иш қўлидан келмаса, ҳақиқий узри бўлса, у мустасно!
ОЛТИНЧИ КАЛИМА: Мусулмонларнинг Исломнинг ижтимоий ҳаётидаги саодатларининг калити - Машварати Шаръиядир (яъни шаръий маслаҳатдир).
Ояти каримаси шўрони асос ўлароқ амр этади.Ҳа, бамисоли инсониятдаги фикрларнинг қўшилиши унвони остида, асрлар ва замонларнинг тарих воситаси ила бир-бири билан маслаҳати, бутун башариятнинг тараққиёти ва фанларнинг асоси бўлгани каби, энг буюк қитъа бўлган Осиёнинг энг орқада қолганининг бир сабаби ҳам, у ҳақиқий шўрога риоя қилмаганидадир.
Осиё қитъасининг ва истиқболининг кашшофи ва калити шўродир. ёъни шахслар бир-бири билан маслаҳат қилганидек, тоифалар, қитъалар ҳам у шўрони қилишлари лозимдирки, уч юз,
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى