Бамисоли бир мутахассис табиб ва бир моҳир муҳандиснинг ношаръий ҳаракатлари, уларнинг тиббиёт ва ҳандасаларидан фойдаланишга тўсиқ бўлмаганидек, ҳарбий таълимотда ҳам тажрибали ва у санъатда моҳир ва Исломий ҳамият ила фикрлари мунаввар бўлган қўмондонларингизнинг баъзиларининг кичик бир ношаръий ҳаракатларини деб итоатни бузмангиз. Чунки, ҳарбий таълим муҳим бир санъатдир. Ҳамда, сизнинг қиёмингиз (яъни итоатингиз) туфайли порлоқ шариат, Мусо (А.С.)нинг пок мўъжизали қўли сингари, бошқа келишмовчилик сабабларини ва фикрларни паришон қилгувчи жамиятларни ютиб чиқди. Сеҳргарларни ҳам саждага мажбур айлади. Ҳаракатларингиз бу инқилобда малҳам каби эдики, ошиб кетса заҳарга айланади. Ва ҳаёти Исломияни фано бир хасталикка дучор қилади.
Ҳамда, ҳимматингизла биздаги истибдод ҳозир маҳв бўлди. Лекин тараққиёт учун Оврупанинг маънавий истибдоди остидамиз. Ниҳоят даражада эҳтиёт ва қизишмаслик лозим.
Яшасин порлоқ шариат!.. Яшасин аскарлар!..
Саид Нурсий.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى