Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 66
(1-82)

Иккинчи Жиҳат.

Шудирки: Маънолар қалбдан чиққан вақт, суратлари бўлмаган ҳолида хаёлга кирадилар. У ерда сурат киядилар. Ҳаёл эса, ҳар вақт бир сабаб остида ҳар хил суратларни чизиб туради. Аҳамият берган нарсаларнинг суратларини йўл устида қолдиради. Қайси маъно ўтса, ё унга кийдиради, ё илади, ё чаплайди, ё парда қилиб ёпади. Агар маънолар тоза ва пок бўлиб, суратлар эса ифлос ва разил бўлса, кийилмайди, фақат тегиб туриши мумкин. Васвасали одам тегишни кийиш билан чалкаштириб қўяди. "Эйвоҳ! - дейди, - Қалбим бунчалар бузилибди. Бу ярамас, бу пасткаш нафс мени барбод қилади." Шайтон унинг шу ҳиссидан кўп фойдаланади. Бу яранинг малҳами шуки:

Тингла эй бечора! Маълумки, сенинг намозингдаги покизалик одобининг сабабчиси бўлган зоҳирий таҳоратга, қорнинг ичидаги нажосат таъсир қилмас ва бузмас. Шунинг каби, муқаддас маъноларнинг ифлос суратларга қўшилиши зарар қилмас. Масалан, сен Илоҳий оятларни тафаккур қиляпсан. Бирдан бир иллат, ё бир иштаҳа, ё бавл (сийдик) каби бир ҳаяжонлантирувчи нарса шиддат билан сенинг ҳиссингга келиб тегди. Албатта сенинг хаёлинг бу иллатни бартараф этиш ва ҳожатни ушатиш учун лозим бўлган ишларга назар солади, боқади, уларга муносиб ифлос суратларни тасвирлайди. Келган маънолар уларнинг ораларидан ўтиб боради.

Аудио мавжуд эмас